Салаҳ жароҳатдан тикланиш муолажаларини Испанияда олади

Aziz Tukhtamuradov
29 май 2018, 00:58
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ махсус дастур асосида тикланиш машғулотларини бошлади.

Мисрлик футболчи “Реал”га қарши кечган учрашувда елкасидан жароҳат олган эди. Эртага у муолажаларни давом эттириш учун Испанияга жўнаб кетади. 

Миср футбол ассоциацияси президенти Хани Абу Рид ҳамда терма жамоа шифокори Салаҳ билан чоршанба куни учрашишади. Кейинчалик ҳужумчи Қоҳирада бўлиб турган терма жамоа лагерига бориб қўшилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф