

"Гнабри - "Вердер" футболчиси ва уларга муаммо туғдирмоқчи эмасман. Биз доимо Германия терма жамоаси футболчиларини кузатамиз. Аммо ҳозир келажакда нима қилишимизни айта олмайман" - дейди Румменигге.
Гнабри ёзда 5 млн. евро эвазига "Арсенал"дан "Вердер"га ўтган эди. Жорий мавсумда у Бундеслиганинг 15 та учрашувида 7 та гол урди ва битта голли пас берди.



