

"Қироллик клуби" футболчиларининг фикрича, "Барселона"га қарши баҳсда ҳимоявий ўйин кўрсатиб бўлмайди. Жамоа етакчилари Серхио Рамос, Марсело ва Криштиану Роналду бу борада Бенитес билан суҳбатлашишди. Улар Бенитесни бошқа ўйин танлашга мажбур қилмоқчи эмас, балки маслаҳат бериш ниятида.



