

ESPN нашри хабарига кўра, ҳужумчи Туриндан вертолетда Монакога учиб бориши лозим эди. Тадбир ўтган залда Роналду томонидан 6та ўриндиқ банд қилиб қўйилган эди. У Туриндан тахминан 40 дақиқада Монакога учиб бориши кутилганди.
Аммо тадбир бошланишига 2 соат қолганида Роналду ўзи эмас Модрич ғолиб бўлгани ҳақидаги маълумотни олади. Шундан кейин Роналду соврин топшириш маросимига бормасликка қарор қилган.
Португалиялик футболчи ўтган мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди. Энг яхши футболчи соврини эса Модричга топширилди.




