Роналду "Аякс"га қарши илк ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
30 мар 2019, 01:51
Ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги "Аякс" - "Ювентус" учрашувида қатнашиш эхтимоли жуда паст.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 34 ёшли футболчи 10 апрелга қадар тузалишига клуб шифокорлари ишонишмаяпти. Роналду "Эмполи" (30 март), "Кальяри" (2 апрель) ва "Милан" (6 апрель)га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурган.

Криштиану Евро-2020 саралаши доирасида Сербияга қарши ўйинда жароҳатланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta Dello Sport