"Рома" Миликга 4,5 миллион евро маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда

Alisher
13 сен 2020, 14:35
"Рома" форвард Аркадиуш Милик борасида "Наполи" билан музокараларни давом эттирмоқда.

"Рома" 26 ёшли польяк учун йилига 4,5 миллион евро маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Милик "Наполи"дан 2016 йилдан бери ўйнамоқда. Бунга қадар эса "Аякс", "Аугсбург", "Байер" ва "Горник Забрзе" клубларида тўп тепган.

Форвард 2012 йилдан бери Польша терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira