Роберто Карлос: "Россия терма жамоаси ЖЧда финалгача бора олади"

Aslanov Jasurbek
16 апр 2018, 21:30
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Россия терма жамоасидан ЖЧ-2018да нималар кутаётганини айтиб берди.

"Россия - Бразилия ўйинини томоша қилдим. Русларнинг биринчи бўлимдаги ўйини, айниқса ҳимоядаги ҳаракатлари ёқди. Бироқ танаффусдан сўнг савия ва даража ўз сўзини айтди. Россия битта голга тортадиган ўйин кўрсатди деб ўйлайман - жамоангиз кучли. Кимни етакчи деб атаган бўлардим? Кўп учрашувларни кўрганим йўқ, аммо Акинфеев, Смолов ва ёш ярим ҳимоячини алоҳида кўрсатган бўлардим. Фамилиясини унутдим. Ҳа, Александр Головин!

Россия ва Бразилия терма жамоаларининг ЖЧ-2018даги тақдири? Бундай турнирларда жамоанинг менталитети ва психология жуда муҳим. Россияликлар камида гуруҳдан чиқади деб ўйлайман. Уйда улар узоқроққа бориши мумкин, хатто финалгача! Бу босқичда жамоангиз Бразилия билан ўйнашига умид қиламан. Бу осон бўлмайди, чунки йўлда Франция, Германия ёки Аргентинага дуч келиш мумкин" - дейди Роберто Карлос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›