"Реал" раҳбарияти Модричга шарт қўйди

Mirjalol Normatov
25 сен 2019, 22:27
"Реал" мураббийлар штаби Лука Модричнинг Хорватия термаси таркибида Евро-2020 саралашида октябрь ойидаги ўйинларда қатнашмаслигини исташмоқда.

"Marca" хабарига кўра, раҳбарият 34 ёшли футболчи яна бир бор термадан жароҳат билан қайтмаслигини исташмоқда. Ўтган сафар Модрич термадан жароҳати билан қайтган ва 2 ҳафтани ўтказиб юборганди. Жамоада эса ярим ҳимоячилар камайиб кетганди.

Октябрь ойида Хорватия термаси Евро саралаши доирасида Венгрия ва Уэльс каби термалар билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca