“Реал” ўз рекордини янгилади

Aslanov Jasurbek
18 фев 2017, 23:08
Испания чемпионатининг 23-турида “Реал” “Эспаньол” дарвозасини икки марта ишғол этишга эришди.

Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 42-та учрашувда гол киритиб, янги клуб рекордини ўрнатишди.

“Реал” охирги марта 2016 йилнинг 26 апрелида Чепионлар лигаси доирасида “Манчестер Сити” (0:0) дарвозасига йўл топа олмаганди. Шундан сўнг Зидан жамоаси кетма-кет 42 учрашувда 113 та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Бу борада мутлоқ рекорд “Барселона”га тегишли бўлиб, каталонияликлар 1942/43 ва 1943/44 йилги мавсумларда қаторасига 44 учрашувда гол уришнинг уддасидан чиқишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gracenote Live