

Футболчнинг трансфери 26 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Қироллик клуби” Шимолий Америка бўйлаб турнега чиқиши олдидан янги футболчини “Сантяго Бернабеу”да тақдимот маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тео Эрнандесни “Барселона” ҳам ўз сафига чорлаганди. Каталонияликлар “Атлетико” Мадрид футболчисига беш йиллиш шартнома таклиф қилишган ва унга кўра Тео каталонияликлар сафида 35 миллион евро ишлаб топиши кутилганди. Аммо футболчи “қироллик клуби”ни танлади.
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда “Алавес” таркибида ижара асосида тўп тепган футболчи жамоаси таркибида барча турнирларда 38 та учрашувда иштирок этди ва 2 та гол уриш билан бирга, 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди.



