"Реал" Adidas билан 1.6 млрд евролик шартнома имзолашга яқин

Aslanov Jasurbek
20 апр 2019, 13:34
"Реал" ва adidas ҳамкорликни узайтириш борасида музокаралар ўтказишмоқда.

Маълумотларга кўра, томонлар жорий мавсум охиригача янги битим шартларини келишиб олиши керак. Мадрид клуби ва немис компанияси 12 йиллик шартнома тузишмоқчи. Келишув 1.6 млрд. еврога баҳоланмоқда. "Қаймоқранглилар" ҳар мавсум adidas компаниясидан 120 млн. евро олади. Бу нарх турли бонуслар билан ошиши мумкин. Шундай қилиб, "Реал" adidas мижозлари орасида энг кўп даромад топадиган клубга айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›