Расман: “Севилья” – “Рома” ҳамда “Интер” – “Хетафе” баҳслари эртага ўтказилмайди

Eldor Akmurzayev
11 мар 2020, 21:00
Бу ҳақда УЕФА хабар беради.

Европа Лигаси 1/8 финали доирасида эртага бўлиб ўтиши керак бўлган икки ўйин бекор қилинган.

“Кеча Испания ҳукумати томонидан Испания ва Италия ўртасидаги парвозлар чеклови ўрнатилгани сабабли, “Севилья” – “Рома” ҳамда “Интер” – “Хетафе” учрашувлари белгиланган санада ўтказилмайди. Улар 12 март куни бўлиб ўтиши керак эди. Ушбу икки баҳсга таалуқли бўлган қарор яқин кунларда қабул қилинади”, дея ёзилган ташкилот расмий сайтида.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›