Расман: Франция чемпионати ўйинлари ҳам вақтинча мухлисларсиз ўтади

Eldor Akmurzayev
10 мар 2020, 20:10
Лига 1 ҳамда Лига 2 баҳслари 15 апрелга қадар бўш стадионларда ўтказилади.

Бу ҳақда Франция профессионал лигаси (LFP) маълум қилган. Ушбу чора мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қилинган. 

Аввалроқ, чемпионатнинг 28-туридан ўрин олган “Страсбург” – ПСЖ баҳси ҳам юқоридаги сабаб туфайли қолдирилганди.

Маълумот ўрнида, эпидемия туфайли А Серия учрашувлари 3 апрелгача қолдирилди, Ла Лиганинг кейинги 2 тури эса мухлисларсиз ўйингоҳларда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: LFP