UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Италиядаги барча спорт тадбирлари коронавирус туфайли тўхтатилди Янгиликлар

Италиядаги барча спорт тадбирлари коронавирус туфайли тўхтатилди

Теглар :  А Серия
Италия чемпионати ўйинларини ўтказиш коронавируснинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалаётгани сабабли тўхтатилди.

Италия Бош вазири Жузеппе Контенинг таъкидлашича, Италияда барча спорт тадбирлари тўхтатилган.

"Энди бизда вақт йўқ, рақамлар касаллик ва ўлимнинг сезиларли даражада ошганлигидан далолат бермоқда. Бизнинг одатларимиз ўзгариши керак,  бутун Италия манфаати учун бирор нарсани қурбон қилишимиз зарур. Шунинг учун биз янада қаттиқроқ чораларни кўрамиз. А Cерия ва барча спорт мусобақалари тўхтатилди. Буни барча мухлислар тўғри қабул қилишлари лозим", - деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Италия Олимпия қўмитаси коронавирус тарқалиш хавфи туфайли 3 апрелгача мамлакатдаги барча спорт тадбирларини бекор қилишга чақирган эди.

Ҳозирги кунда Италияда 9172 киши коронавирус билан касалланган, вафот этганлар сони эса 463 кишини ташкил этади.

26 турдан сўнг "Ювентус" 63 очко билан А Серия пешқадамига айланганди. 62 очко тўплаган "Лацио" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўринда 54 очко билан, захира ўйинга эга бўлган "Интер" бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика