Рашидов "Қатар СК" сафида Мадрид клубига гол урди

Alisher
31 июл 2019, 16:14
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов куни кеча “Қатар СК” клуби аъзосига айланганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда “Қатар СК” Мадридда йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин 8 август куни якунига етади.  Унга қадар эса жамоа бир қатор назорат учрашувлари ўтказади.  

Бугун қатарликлар махаллий  "Интернасьонал де Мадрид" жамоасига қарши назорат ўйини ташкил этишди. Учрашувда "Қатар СК" 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мазкур ўйинда "Қатар СК" сафидаги ягона голга ҳамюртимиз муаллифлик қилди.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz