Раньери: "Италия терма жамоасини бошқаришдан хурсанд бўлишим мумкиндир, аммо бу фақат миш-миш"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2016, 16:10
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Италия терма жамоасини бошқаришдан хурсанд бўлишим мумкин, аммо бу матбуотдаги миш-миш. Агар эсласангиз сўнгги маротаба миллий жамоани бошқарганимда омадим келмаган, Греция терма жамоасида ҳам ишларим юришмади. Шу сабабли, бу фақат миш-миш" - дейди Раньери.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports