

Маълумотларга қараганда, 35 ёшли испаниялик футболчи "Ренн"га қарши ўйин олдидан жамоаси билан бирга машғулотларда иштирок этмаган.
As нашри хабарига кўра, ушбу ўйинда Рамоснинг иштироки сўроқ остида. Унинг қачон майдонга қайтиши номаълум.
Рамоснинг ўзи тезроқ майдонга қайтиш истагида. Аммо мураббий ва ПСЖ шифокорлари бу борада таваккал қилмоқчи эмаслар.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос июль ойида клуб сафига келиб қўшилганди. Аммо ҳозирча у парижликлар сафида майдонга тушгани йўқ.



