

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди. Айни пайтда Россия давлатида нуфузи жиҳатдан дунёда биринчи ўринда турадиган жахон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтаётганлиги сабабли ишқибозларни ПРО-Лига ўйинлари у қадар кўп қизиқтираётгани йўқ.
Хусусан, “А” гуруҳнинг 4та ўйинида жами 4275 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 1068та мухлис демакдир.
Энг кўп ишқибоз “Орол” – “Хоразм” баҳсида кузатилди. Нукусда кечган учрашувга 2118 нафар томошабин ташриф буюрган.
Ҳаққулободда эса аксинча вазият юз берди. Сабаби “Норин” – “Машъал” ўйинига атига 281 нафар томошабин ташриф буюрди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“НОРИН” – “МАШЪАЛ” 2:1
Ҳаққулобод. “Шодлик” стадиони. 281 томошабин.
“АНДИЖОН” – “ИСТИҚЛОЛ” 2:1
Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 1530 томошабин.
“ОРОЛ” – “ХОРАЗМ” 0:3
Нукус. “Турон” стадиони. 2118 томошабин.
“ШЎРТАН” – “СУРХОН” 0:1
Ғузор. “Ғузор” стадиони. 346 томошабин.



