Погбанинг акаси Полнинг ҳали ҳам "Реал"га ўтиши мумкинлигини айтди

Alisher
5 янв 2021, 11:23
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси Матиас укасининг "Реал"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

"Албатта, Флорентино Перес ҳали ҳам Полни жамоага олиб келиши мумкин, ҳаётда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Мен сизга у "Юнайтед"да қолади деб ишонтириб гапира олмайман. Биз унинг "Реал"га ўтишни хоҳлашини биламиз, аммо у айбдор эмас.

Поль кутмоқда. У юракдан ишламоқда ва кўрамиз, нима бўларкан", - дейди Матиас Погба.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Chiringuito