Почеттино: "Бу адолатсизлик"

Aslanov Jasurbek
27 апр 2019, 10:10
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрича, Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсларидан олдин унинг жамоаси "Аякс"дан камроқ дам олиши туфайли жамоалар тенг вазиятда эмас.

"Бу қийин. Шунга ўхшаш вазиятларда ҳамманинг ўз фикри бўлиши мумкин. Англия Премьер-лигаси ва Англия футбол ассоциацияси ёрдам беришга уринганини биламан. АПЛ Голландия чемпионатидан фарқ қилиши ҳақиқат, аммо улар кўпроқ дам олиши адолатсизлик" - дейди Почеттино.

"Тоттенхэм" ҳамда "Аякс" ўртасидаги ЧЛ ўйинлари 30 апрель ва 8 май кунлари бўлиб ўтади. Лондон клуби Премьер-лигада 27, 4 ва 12 май кунлари баҳс ўтказади. Амстердамнинг чемпионатдаги кейинги ўйини 12 майда бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›