"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди

Tolibjon Qosimov
13 янв 2026, 11:48
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида анчагина илиқ фикрлар билдириб ўтди.

"У тезкор ўйинчи эди, ҳамон тезкор ўйинчи - ҳеч нарса ўзгармади. У жуда ишончли. Францияда олти ой давомида юқори даражада ўйнади ва бу ерга келди - бу осон эмас.

Аммо, менимча у ўзгача ўйинчи. Бизнинг ўйин услубимиз учун жуда, жуда ўзгача ўйинчи, у бизга жуда кўп ёрдам беради, чунки биз юқорига кўтарилиб ўйин кўрсатамиз. Орқадаги барча позицияларда жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Менимча, у бундай ҳаракатларни қилишни яхши кўради.

Нима қилиш кераклигини босқичма-босқич тушуниш; бизга тўп билан ишлаш жараёнида у керак, у буни уддалайди. У жуда ёш. У ўргатиш, тушунтириш жуда осон бўлган йигит. У доим яхши машқ қилади. 100%.

Топ трансфер. Мен ўтган мавсумда клуб уни сотиб олиш бўйича ажойиб қарор қабул қилганини айтдим. У трансфер бозорига қўядиган бўлсангиз, Топ-10 жамоалар уни хоҳлайдиган йигит. Чунки унда ноёб ҳислат бор. Ҳимоячиларда топиш жуда қийин бўлган ўзига хос хусусиятлар".


У инглиз тилида бемалол гаплаша оляпти. Ҳамма нарсани тез ўрганиб олади. "Бир қадам юқорига кўтарилиш учун "Мен ўйлаганимдан ҳам яхшироқман", - деб фикрлаши керак. Мен унга доимо ҳақиқатда жуда яхши эканлигини айтиб рухлантиришга ҳаракат қиламан.

У узун пасларни ижро этади, узоқ масофага узатмалари яхши, чизиқларни жуда яхши кесади, ақлбовар қилмас тезликка эга. Шунчаки кўпроқ жасорат керак. Бу вақт масаласи. У ҳали жуда ёш. У қанча кўп ўйнаса, шунча кўп тажриба орттиради".


Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Ҳусанов "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: mancity.com