"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари

Narzulla Saydullayev
14 сен 2013, 21:17
"Пахтакор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Мурод Исмоилов, «Пахтакор» бош мураббийи: «Бугун рақибимизнинг ҳимояда ҳаракат қилишини билган ҳолда майдонга тушгандик. Ўйин давомида меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш учун бир неча қулай имкониятлар юзага келтирдик. Уларнинг фақат биттасидан унумли фойдаланиш насиб қилди. Бу борада кўрсаткичларни яхшилашимиз шарт. Кейинги ўйинлар арафасида шунга эътибор қаратамиз».

Юрий Лукин, «Қизилқум» бош мураббийи: «Ҳимояда бехато ўйнашни мўлжаллагандик. Биринчи таймда илк ва 38-дақиқада қўпол хатога йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда эса қанотлардан ёриб кириш орқали мезбонлар кескин вазиятларни содир этишди. Жамоамизга озгина вақт керак. Маҳорат етишмаётганини ҳам инкор этмайман. Олий лигада ўрнимизни сақлаб қолиш учун охиригача курашамиз».

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz