Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этади

Narzulla Saydullayev
20 авг 2015, 11:36
Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекстон ёшлар терма жамоаси Хитойда ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этадиган бўлди.

7 — 11 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистондан ташқари Япония, Сурия ҳамда Хитой ёшлар терма жамоалари иштирок этади.

Ўйинлар 7, 9 ва 11 сентябрь кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси яқиндагина Япониянинг Хиросима шаҳри мезбонлик қилган "Balcom BMW" халқаро турнири ғолиби бўлганди.

Таъкидлаш жоиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар.

Хитойдаги халқаро турнир ўйинлари тақвими:

7 сентябрь

Япония – Сурия

Хитой – Ўзбекистон

9 сентябрь

Ўзбекистон – Сурия

Хитой – Япония

11 сентябрь

Япония – Ўзбекистон

Сурия – Ўзбекистон

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com