Ўрунов “Спартак”га қарши ўйинда майдонга туша оладими? Газизов жавоб берди

Eldor Akmurzayev
14 апр 2021, 20:55
Трансфер ҳуқуқи “Спартак”га тегишли бўлган Остон Ўрунов мавсум охиригача ижара асосида “Уфа”га ўтганди.

Уфаликларни олдинда 18 апрел куни “Спартак”га қарши сафарда ўтадиган учрашув кутмоқда.

“Спартак” билан Ўрунов уларга қарши ўйнай олмаслиги тўғрисида келишув йўқ. Унинг “қизил-оқлар”га қарши майдонга тушишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаяпти”, дейди "Уфа" бош директори Шамиль Газизов.

Эслатиб ўтамиз, “Уфа” РПЛ 25 туридан сўнг, 17 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 15-ўринда турибди. “Спартак” эса 47 очко билан 2-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru