

"Якуний натижадан кўнглимиз тўлмади. Сабаби биз ғалаба қозониб тургандик. Бироқ уч очкони қўлдан бой бердик. Учрашув юқори тезликда ўтди. Ўйин қизиқарлилиги билан мухлислар эътиборини тортди. Ҳар иккала жамоалар ҳам бир қатор хавфли вазиятларни содир эта олишди. Сафар ўйинларида учта тўп ўтказган ҳолда ғалаба қозониш жуда қийин. Биз икки марта ҳисобда орқада бора туриб вазиятдан чиқиб кета олдик ва характер кўрсатдик. Биз "Ливерпуль"га қарши сафарда ёмон ўйнамадик, аммо янада яхшироқ ўйнасак бўларди", - деди Жиру.



