ЎФФ: Медиа-трибунадаги жойларнинг тақсимотида чекловлар юзага келиши мумкин
Aslanov Jasurbek
3 окт 2016, 12:21
Ўзбекистон футбол федерациясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг хабар беришича, Эрон ва Хитойга қарши баҳсларда медиа-трибунадаги жойларнинг тақсимотида чекловлар юзага келиши мумкин.
Хитойдан 70 нафарга яқин ОАВ ҳодими келиши бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари доирасида 6 октябрь куни Эронни, 11 октябрь куни эса Хитойни қабул қилади.