Неймар ёзда "Барселона"га қайтади

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2018, 12:21
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзда "Барселона"га қайтмоқчи.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби директорлар кенгаши бразилиялик трансферига рухсат берди. Бундан ташқари, "Барселона" футболчилари ҳам Неймарнинг қайтишига қарши эмас. Бразилияликнинг ўзи "Реал" эмас, яна "Барселона" сафида тўп тепмоқчи. Футболчи бу ҳақида яқинларига маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда кўк-анорранглилар шарафини ҳимоя қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito