"Навбаҳор" Шайманов ва Азимов билан шартнома тузди
Narzulla Saydullayev
30 янв 2019, 16:21
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсум олдидан ўз сафига икки нафар янги футболчини қўшиб олди.
Ўтган мавсумни "Металлург"да ўтказган ярим ҳимоячи Шаҳзод Шайманов ва "Динамо" аъзоси Жасур Азимов "Навбаҳор" билан 2+1 кўринишида шартнома тузишди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клубининг телеграмдаги расмий канали хабар берди.