UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  2 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  4 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

Жасур Азимов: "2020 йил фақат чемпионлик ва иккинчи ўринга кураш бўлди тамом" Янгиликлар

Жасур Азимов: "2020 йил фақат чемпионлик ва иккинчи ўринга кураш бўлди тамом"

Якунланган мавсумда ўзини яхши томонлама кўрсата олган "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Жасур Азимов билан суҳбатлашдик.

Ушбу футболчини кўпчилик танимаслиги хам мумкин. Сабаби ҳам бор бунга, у майдонда кўринмас лекин "қора меҳнат" қиладиган футболчилар сирасига киради.

- Ассалому алейкум, Жасур яхшимисиз? Кубокдаги ўйинлардан кейин мавсум якунланди. 2020 йилги мавсум буйича фикрларингиз қандай?


- Ассалому алейкум! Мавсум биз учун ўртача ўтди. Жамоамиз ҳамма кўрди чемпионат бошида стартни яхши бошлай олмади. Лекин иккинчи даврада ўзимизни қўлга олдик ва ҳаммасини ўзгартира олдик. Бунга сабабни ҳам ўзиз биласиз. Пандемия барча нарсани ўзгартириб юборди. Лекин мана кўриб турганингиздек якун яхши бўлди. Қисқа қилиб айтганда жамоамиз учун мавсум ўртача ўтди дея оламан.

- 2019 йилги Суперлига билан 2020 йилги чемпионатни таққослаганда қандай фарқ кўрдингиз? Аввалги йилгидан солиштирганда жорий мавсум кучли ўтдими ёки аксинча?


- Охирги икки йилдаги Суперлига менинг фикримча бир неча жиҳатларини ҳисобламаганда бир хил кечди. Лекин ўтган йилги Суперлига кучли бўлган эди. Энди бир хил деганимнинг асосий сабабларини айтсам, бу йил ҳам чемпион ўзгармади. Кейин аввалги йилги учрашувларда кураш ва футболчиларда иштиёқ бор эди. Бу йил фақат иккинчи ўрин ва охирги ўринларда кураш бўлди тамом. 2019 йил ҳамма жамоаларда ғалаба учун иштёқи юқори бўлганди. Масалан “Сўғдиёна” жамоасининг сенсациялари, “Машъал” жамоасининг кутилмаган ўйинлари. Хуллас ўтган йили жуда кўп кутилмаган вазиятлар бўлди. Айниқса охирида “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” жамоаларининг учинчи ўрин курашиши худди Англия чемпионати ўйинларини эслатиб юборди. Бу менинг фикрим яна ҳам билмадим.


- Жасур кўрдик, жамоангиз пандемия даврида ўтказилган марказлашган чемпионатда яхши натижа кўрсатди. Ғалабалар қўлга киритилди. Лекин унгача “Қизилқум” жамоасининг ишлари кўнгилдагидек эмасди. Бунга сабаб нима эди? Жамоа меҳмонда ўйнаса кўпроқ яхши натижа кўрсатадими? Аниқроқ қилиб айтганда “Қизилқум” жамоаси сизнингча “меҳмон” жамоасими?


- Мен сизга айтсам ҳозирда уйда ўйнаймизми ёки меҳмонда бунинг фарқи йуқ бўлиб қолди. Сабаби кўплаб қоидалар ва мухлисларнинг ташрифи камайтирилди. Менимча шу боис бундай ҳолат кузатилди. Марказлашган чемпионатдаги натижаларга келадиган бўлсак, у ерда майдон ҳолати жуда яхшилиги қўл келди жамоамизга. Бундай юқори майдонда ўзингиз хоҳлаган ўйинни кўрсатиш осон ва жамоа билан ғалабага эришишингиз аниқ. Бизга ўшанда мана шу нарса ёрдам берди.

- Озгина жиддийроқ савол. Сизнингча футбол академияси бўлмаган жамоани профессионаллар қаторига қушиш ўринлими?


- Бу саволга қандай жавоб беришни ҳам билмай қолдим тўғриси. Менимча академияси йўқ жамоани нопрофессионалликка чиқаришни билмадим. Ҳозирда фақатгина “Насаф” жамоасини академия бўйича мақтасак арзийди менимча, “Бунёдкор” жамоасидаги академия бор лекин молиявий аҳвол оғирроқ. “Машъал” жамоасида ҳам бор эди шундай академия ва менинг ўзим ҳам ўша академия тарбияланувчисиман. Бироқ, ҳозирда барибир “Насаф” жамоасининг академиясидан бошқа мактабни билмадим.

- Жасур Азимов учун ўзбек футболида нопроффессионал футболчи борми ва у ким?


- Мен учун бизнинг футболда нопроффессионал футболчилар кўп. Ҳаммасини номи билан айтолмайман-у, лекин ўзининг фойдаси учун майдонда шунчаки тўп тепиб юрганлар бор. Улар битта эмас бир нечта. Ҳаммаси ўзига қандайдир манфаат келиши учун майдонни булғаб юрибди.

- Жасурбек мароқли суҳбат учун сизга раҳмат айтамиз. Барча жавоблар учун ташаккур. Фаолиятингизга улкан зафарлар тилаб қоламиз. Ўз жамоангизни ва фаолиятингизда бунданда чиройли голлар ва ғалабалар билан бойитиб юринг.

- Сизларга ҳам раҳмат! Таклиф учун саволлар учун ва ҳаммаси учун миннатдорман. Сизлариннг ҳам фаолиятингизга омад ва зафарлар тилаб қоламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика