"Насаф" – "Пахтакор" учрашувида 5 кишидан иборат ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Narzulla Saydullayev
7 май 2018, 22:23
Суперлига 11-турининг "марказий ўйини"да мамлакатимизнинг икки гранд жамоалари – "Насаф" ҳамда "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувда Суперлига тарихида илк марта 5 нафар ҳакамдан иборат гуруҳ иш олиб боради. Учрашув бош ҳаками – Равшан Эрматов. Унга қанотларда А. Расулов ҳамда Ж. Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза чизиғида эса В. Коваленко ҳамда А. Рисқуллаев ишлашади. Захира ҳаками вазифасини А. Нажафалиев бажаради.  

Суперлига,   11-тур
"Насаф" (Қарши) - "Пахтакор" (Тошкент)
Бош ҳакам: 
Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: А. Расулов, Ж. Саидов
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: В. Кoваленко, А. Рисқуллаев
Захира ҳаками: А. Нажафалиев
Назоратчи:  Р. Айтеков  

Таъкидлаб ўтамиз, илгари Ўзбекистон чемпионати биринчи лигаси-2017 3-туридан ўрин олган "НБУ-Осиё" – "Зомин" жамоалари ўртасидаги ўйинда ўзбек футболи тарихида илк бора дарвоза чизиғидаги ҳакамлар синовдан ўтказилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz