МЮ Сульшернинг собиқ клубига қанча пул тўлайди?

Aslanov Jasurbek
19 дек 2018, 17:37
Бир неча соат олдин "Манчестер Юнайтед" расмий сайтида Уле-Гуннар Сульшер жамоани вақтинча бошқарадиган мураббий сифатида эълон қилинди.

Норвегиялик бунгача "Мольде" мураббийи сифатида ишлаётган эди. Мутахассис ва клуб ўртасидаги битимда товон пуллари кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, Норвегия клуби Сульшерни қўйиб юборгани учун МЮдан 2 млн. евро олади. Агар "Манчестер Юнайтед" мутахассис билан тўлақонли шартнома имзоласа, бу Норвегия клубига 9 млн. евро даромад келтиради.

Сульшер 1996-2007 йилларда МЮ шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›