

«Челси», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»дан сўнг 18 ёшли Англия ўсмирлар терма жамоаси аъзосига «Манчестер Юнайтед» қизиқиб қолди, деб хабар бермоқда ESPN.
«Қизил иблислар» Кукни «янги Пол Скоулз» сифатида кўришмоқда, аммо «Лидс» футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Ўтган мавсумда Кук чемпионшипнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди.



