

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "кекса синьора" 29 ёшли италияликни 15 миллион еврога сотиб олиш эҳтимоли билан мавсум якунига қадар ижарага олади.
Дармиан 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 6 ўйинда қатнашди.
Дармиан бунга қадар "Милан", "Палермо" ва "Торино" каби жамоаларда ҳаракат қилган.



