МЮ 32 ёшли ҳимоячи учун 20 млн тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
16 ноя 2018, 19:06
"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ҳимоячиси Диего Годиннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Манкунианликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоячини қишдаёқ трансфер қилишни режалаштирмоқда. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида томонлар музокаралар олиб борганини уругвайликнинг ўзи ҳам маълум қилганди.

Инглиз жамоаси футболчи учун 20 млн евродан воз кечишга тайёр. Трансфер 2019 йилнинг январида амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports