Мубораклик чемпион муносиб кутиб олинди (фото + видео)

Narzulla Saydullayev
30 янв 2018, 13:00
Хитой мамлакатида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган футбол бўйича U 23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари кеча тунда юртимизга қайтиб келишди.

Ушбу чемпионлар орасида "Машъал" Профессионал Футбол Клуби дарвозабони мубораклик Раҳимжон Давронов ҳам бор эди. У кеча Муҳтарам Президентимиз совғаси «MALIBU» автомашинасида Муборак туманига кириб келди. Муборакнинг Чемпион фарзандини туман ҳокими Ғайрат Жовлиев ва "Машъал" ПФК президенти Илҳом Қурбоновлар ҳамда туманнинг барча футболсевар мухлислари муносиб кутиб олишди. Бир сўз билан айтсак Мубораклик Осиё чемпиони Муборакга қайтиб келди. Совғалар ва Сарполар муборак бўлсин Раҳимжон!

TAS-IX Эмас



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›