Моуриньо: "Бир йилдан бери соврин юта олмаяпман"

Aslanov Jasurbek
28 апр 2018, 11:59
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, "Челси"га қарши бўладиган Англия Кубоги финали ўйинидан олдин унинг аввалги муаммолари жамоага босим ўтказиши мумкин.

"Бу менинг айбим, чунки фаолиятим ғалабалар эвазига қурилган. Бир йил бўлибдики соврин юта олмайман. Соврин ютмаганларга қараганда, буни қабул қилиш мен учун қийинроқ.

Ҳеч қачон тўлиқ бир мавсум совринсиз қолиб кетмаганман" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN