

Франция футбол лигасининг тартиб-интизом комиссияси томонидан Рубен Агилар 3 та ўйинга(битта ўйинга шартли равишда) дисквалификация қилинди. 26 ёшли француз Лига 1 нинг 2-турида “Метц”га қарши баҳсда тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Энди футболчи автоматик равишда олдинда кутиб турган “Ним” ва “Страсбур”га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.
Аввалроқ “Монако” футболчиси Сеск Фабрегас ҳам шундай дисквалификация олганди.



