"Милан" навбатдаги футболчини Португалиядан сотиб олди

Tolibjon Qosimov
12 июн 2017, 19:12
"Football Italia"нинг маълум қилишича, "Милан" клуби "Порту" ҳужумчиси Андре Силвани 38 миллион еврога сотиб олди.

Бугун 21 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак ва шартнома имзоланади. Футболчининг "аждарлар" билан шартномасида бадал пули 60 миллион евро деб кўрсатилган бўлсада, португалияликлар келишувга рози бўлишди. Сабаби, молиявий фэйр-плейни бузмаслик. Яъни, "Порту" июнь охирига қадар ўйинчи сотиш ҳисобига бюджетини кўпайтириши керак.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia