

Унга кўра, Каталония клубининг умумий зарари 137 миллион долларни ташкил қилади. Шулардан 77 миллиони ҳомийлик маблағларига тўғри келса, 43 миллиони клуб атрибутларига тўғри келади. "Барселона" бренди нархи эса 11 фоизга пастлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Месси бутун фаолиятини "Барселона"да ўтказаётганди. У жамоа таркибида 778 ўйинда 672 гол ва 305 ассист қайд этган.



