Мбаппе - "Реал"га ўтиши ҳақида: "Келажагим борасида нимадир дея олмайман"

Mirjalol Normatov
20 янв 2019, 10:10
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал"га ўтиши мумкинлигини инкор қилмади.

"ПСЖда бахтлиман. Клубдаги шартномам 2021 йилда якунига етади. Ҳозирда бошқа клубга ўтиш борасида ўйлаш учун унчалик яхши палла эмас.

"Реал"? ПСЖда барчаси мени қаноатлантиряпти. Аммо келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди", - деди Мбаппе.

Мбаппе ПСЖ таркибида барча турнирларда 67 ўйинда қатнашиб, 42 гол урди ва 26 марта ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com