

Марсело жароҳати сабабли 10-дақиқадаёқ алмаштирилганди.
"Смс-хабарлар учун барчага раҳмат. Худога шукур, бу жиддий жароҳат бўлиб чиқмади. Тез орада қайтаман. Ғалабадан бахтлиман", - деб ёзади Марсело.
Бразилия футбол конфедерацияси маълумотига кўра, унинг бел мушаклари лат еган. У катта эхтимол билан 2 июль куни Мексикага қарши бўладиган 1/8 финал ўйинида қатнашади.



