

“Қизил иблислар” расмий сайти хабарига кўра, Дениэль Жеймс клубнинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Уэльслик футболчи август ойида 4 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс ёзги трансферлар вақтида 15 млн евро эвазига “Суонси”дан МЮга ўтганди. У клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаган.



