"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа

Omonjon To`xtamirzayev
4 фев 2025, 12:51
"Манчестер Сити" ортда қолган трансфер ойнаси даврида янги футболчиларга 212 миллион евро сарфлади.

Трансфер бозорида анча фаол бўлган "шаҳарликлар" 4 та трансферни расмийлаштиришди.

"Шайхлар" ҳимоячилар Абдуқодира Ҳусановни 40 миллион еврога, Витор Рейсни 37 миллион еврога сотиб олган бўлса, ярим ҳимоячилар Омар Мармушни 75 миллион евро, Нико Гонсалесни эса – 60 миллионга харид қилди.

Натижада, "Манчестер Сити" қишки трансфер ойнаси давридаги харажатлар бўйича иккинчи энг йирик кўрсаткични қайд этди.

Футбол тарихида қишда фақатгина "Челси" – 2023 йил янги футболчиларга 330 миллион евро сарфлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Opta