"Манчестер Сити" дарвозабони ўзига бошқа жамоа топди

Mirjalol Normatov
25 мар 2018, 12:46
"Манчестер Сити" дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Radio CRC" хабарига кўра, 34 ёшли футболчини "Наполи" ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Олдинроқ неаполликлар дарвозабони Пепе Рейна эркин агент сифатида "Милан"га ўтиши борасида хабарлар тарқаганди. Чилилик футболчи ҳам Италия жамоаси сафига бориб қўшилишга қарши эмас.

Бу мавсум Браво 11 учрашувда қатнашиб, 9 гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Radio CRC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›