Лёв: "Бир неча марта Ўзил билан боғланишга уриндим, аммо..."

Aslanov Jasurbek
29 авг 2018, 18:14
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Озилни миллий жамоанинг ўйинларига чақиришга урингани ҳақида айтиб берди.

"Ўзил менга қўнғироқ қилмади, у бошқа йўлни танлади, фақат унинг агенти мен билан боғланди. Шундан сўнг Месутга қўнғироқ қилдим, аммо у телефонини кўтармади.

Ўзилнинг ирқчилик борасидаги айбловлари кўпиртириб юборилган. Ҳеч қачон жамоамизда ирқчилик руҳидаги гаплар бўлмаган" - дейди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС