Лингард Манчестер дербисида "Юнайтед" ғалаба қозонишига ишонади

Aslanov Jasurbek
6 апр 2018, 18:53
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингарднинг фикрича, унинг жамоаси яқинлашиб келаётган "Манчестер Сити"га қарши дербида рақибни мағлуб этишга қодир.

Ушбу баҳс 7 апрель куни бўлиб ўтади.

"Биз "Этихад" стадионида аввал ҳам ўйнаганмиз ва яхши натижага эришганмиз. Нега энди буни такрорламаслигимиз керак? Футболчилар бор эътиборини ушбу баҳсга қаратишлари лозим.

Ушбу учрашувга одатий ўйиндек қараш керак, чунки бошқа нарсалар ҳаёлингизни чалғитиши мумкин" - дейди Лингард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›