Левандовски яна бир ажойиб натижа қайд этди

14 дек 2019, 23:52
Бугун "Бавария" Бременнинг "Вердер" клубини мағлуб этди (6:1).

Мазкур учрашувда Мюнхен клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски икки бор "Вердер" клуби дарвозасини ишғол қилди. 31 ёшли ҳужумчи шу тариқа Германия Бундеслигасидаги голлари сонини 220 тага етказиб олди. Шунингдек, Левандовски мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-поғонага кўтарилди. Бу борада польшалик футболчидан яхшироқ натижани фақат немис футболи афсоналари Клаус Фишер (268) ва Герд Мюллерлар (365) қайд этишган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›