"Лаутаро Мартинес "Интер"да бахтли"

Omonjon To`xtamirzayev
30 сен 2023, 13:01
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Каманьо футболчи Милан клубида қолишни исташини маълум қилди.

"Унда бир қанча таклифлар бор... Лекин Лаутаро менга мунтазам бир гапни такрорлайди: "Интер" ва фақатгина "Интер". У клуб ва мухлисларга умуман бошқача муносабатда. Лаутаро жамоани жуда яхши кўради. Биз янги шартнома борасида музокараларга киришиш арафасида турибмиз".

Ўтган мавсумда А Сериянинг 38 та ўйинида майдонга тушиб, 21 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган Лаутаро бу мавсум чемпионатнинг 6 учрашувида 5 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб улгурди. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/CLMerlo