

Бу мадридликлар дарвозабони Тибо Куртуа учун Ла Лига доирасида клуб таркибидаги 100-ўйин бўлди.
29 ёшли бельгиялик бу вақт давомида 85та тўп ўтказиб юборди ва 43 бор "қуруқ" ўйин ўтказди.
Куртуа 2018 йилнинг августидан бери "Реал"да ўйнайди. У клуб таркибида жами 130та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 125та тўп олиб чиққан ва 52 бор дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.


