Конте "Тоттенхэм"дан йилига 15 миллион евро сўрамоқда

Alisher
1 ноя 2021, 12:51
"Челси" собиқ бош мураббийи Антонио Конте "Тоттенхэм" раҳбариятига ўз шартнома шартларини маълум қилди.

52 ёшли мураббий Лондон клубидан уч йиллик шартнома, йилига 15 млн евро маош ва қишки трансфер ойнасида 3-4 харид кафолатини сўрамоқда.

Антонио Конте мураббий сифатида тўрт бор Италия чемпионати, шунингдек "Челси" билан чемпионат ва Англия Кубогида ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›